Жаҳон | 08:49 / 14.08.2020
10743
9 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегияси эълон қилинди

Ўзбекистон автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегияси тасдиқланади.

Президентнинг “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Стратегиянинг асосий мақсади – автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг, уларнинг эксплуатация қилиш хусусиятларини оширишнинг иқтисодиёт барқарор ва илдам ривожланишига, республика мудофаа қобилияти ва иқтисодий хавфсизлиги мустаҳкамланишига, аҳоли турмуш даражаси ўсишига кўмаклашадиган йўналишлари, ёндашувлари ва механизмларини белгилаб олиш.

Қўйилган мақсадга эришиш учун Стратегиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • йўл қурилишини ривожлантириш ва такомиллаштириш соҳасида ягона давлат сиёсати асосларини ишлаб чиқиш;
  • амалдаги транспорт йўлакларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш, шунингдек қуйидагиларни таъминлайдиган янги транспорт йўлакларини яратиш:
  • бирор-бир мамлакатга қарамликни истисно этадиган минтақавий ва халқаро бозорларга энг қисқа кўп вариантли чиқиш йўллари;
  • қўшни мамлакатлар ҳудудларини кесиб ўтмай, республика ҳудудлари ўртасида автотранспортнинг самарали ва тўсиқсиз ҳаракатланиши;
  • республика ҳудудларини бирлаштирувчи стратегик автойўлларнинг тоғли участкалари бўйича йўловчилар ва юкларни йил давомида ишончли ташиш;
  • халқаро транспорт маршрутлари ва йўналишларидан фойдаланишда халқаро ташкилотлар ва минтақавий интеграция тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
  • йўл хўжалигида маблағларни бошқариш, молиялаштириш ва сарфлашнинг самарали тизимини амалга ошириш;
  • мавжуд йўл тармоғини сақлаб туриш бўйича ишларни биринчи навбатда амалга оширган ҳолда йўл тармоғи хавфсизлигини таъминлаш;
  • эскирган йўл қопламаси ва бошқа йўл иншоотлари тикланишини таъминлайдиган ҳажмларда таъмирлаш ишларини олиб бориш;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, транспорт-йўл мажмуасининг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш;
  • иқтисодиёт ва аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, автойўллар тармоғини такомиллаштириш ва кенгайтириш ҳамда давлатнинг стратегик вазифаларини ҳал этиш;
  • қўйилган мақсадларга эришиш учун йўл индустрияси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
  • давлат йўл сиёсатининг ва йўл қурилиши ривожланишини тартибга солишнинг асоси сифатида йўл хўжалигининг норматив-ҳуқуқий ва техник базасини янада такомиллаштириш;
  • анъанавий автойўл йўлакларини ривожлантириш, замонавий автотранспорт воситалари юқори даражада қулай ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш учун мавжуд йўлларни модернизациялаш орқали уларнинг техник даражасини ошириш, йирик шаҳарларга киришда автомагистралларнинг энг серқатнов участкаларини реконструкция қилиш ва аҳоли пунктларидаги транзит оқимларини бартараф этиш ва атроф муҳитга салбий таъсирни камайтириш мақсадида аҳоли пунктларини айланиб ўтадиган йўллар қуриш;
  • халқаро транспорт йўлаклари таркибидаги энг йирик марказлар ўртасидаги алоқани таъминлаш ва уларни Европа ҳамда Осиё халқаро автомобиль йўллари тизимига бирлаштириш учун кўп бўлакли автомагистраллар ва тез юриш имконини берадиган йўллар тармоғини шакллантириш ҳамда ривожлантириш, муҳим транспорт тугунларига, денгиз портларига, терминаллар ва транспорт инфратузилмасининг бошқа объектларига киришни таъминлаш орқали мамлакат транспорт тизими уйғун ривожланишига кўмаклашиш;
  • автотранспорт ортиқча йўл босишига барҳам бериш ва туман марказлари ҳамда йирик аҳоли пунктлари ўртасида энг яқин маршрутлар бўйича алоқани таъминлаш учун минтақавий автомобиль йўллари тармоғи шаклланишини якунлаш, минтақавий йўл тармоғининг юзага келган тузилмасини тўлдирадиган янги хордали ва боғловчи йўллар қуриш;
  • трассалар ўтиш қобилияти оқилона бўлишини таъминлаш ва транспорт оқимлари серқатнов автойўл тугунларини четлаб ўтишини, ривожланаётган ҳудудларнинг автомобиль йўллари таянч тармоғи билан транспорт-иқтисодий алоқасини таъминлайдиган янги автойўл йўналишларини шакллантириш;
  • чегара туманларида чет мамлакатларга транспортда чиқиш имкониятини таъминлаб, автомобиль йўлларини ривожлантириш;
  • урбанизация юқори бўлган туманларнинг рекреацион зоналарида автомобиль йўлларини ривожлантириш ва обод қилиш;
  • энг янги ахборот ва телекоммуникация технологияларини қўллаган ҳолда йўл сервисининг анъанавий хизматларини ва ҳаракатланишни автоматлаштирилган бошқариш тизимларини ривожлантириш ҳисобига йўллардан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш;
  • автомобиль йўлларига туташадиган ҳудудларнинг республика ҳудудларида транспорт чиқиндилари етказадиган салбий экологик таъсирини камайтириш;
  • автомобиль йўлларининг кўкаламзорлаштирилишини ва меъморий-ландшафт тузилишини ривожлантириш.

Қуйидагилар автомобиль йўллари таянч тармоғини барпо этишнинг бош принципларига айланиши керак:

мамлакатнинг йўл тармоғидан ва ички ҳамда ташқи ҳудудларга чиқиш йўлларидан тенг фойдаланиш имкониятлари;

йўл тармоғи фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги;

автойўл маршрутларини минтақалараро ва халқаро автомобилда ташишнинг максимал самарадорлигини таъминлайдиган тарихан юзага келган ёки энг қисқа йўналишлар бўйича геосиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда шакллантириш зарур;

транспортнинг ҳар хил турларидан фойдаланган ҳолда энг иқтисодий интермодал ташувларни ривожлантиришга имкон қадар кўмаклашиш мақсадида транспорт магистрал турларининг транспорт коммуникациялари, тугунлари ва терминалларига киришни таъминлаш.

Автойўлларнинг замонавий, кенг тармоқ отган тармоғини янада такомиллаштириш қуйидаги йўналишларни назарда тутади:

республика ва халқаро транспорт тизимига самарали интеграциялашиш учун республика, вилоят, туман ва шаҳар учун энг муҳим бўлган устувор йўналишларни белгилаб олиб, ягона, ички тармоқланган ва ташқи интеграцияланган транспорт маконини шакллантириш;

Ғарб ва Шарқни ҳамда Шимол ва Жанубни боғлайдиган, халқаро ва вилоятлараро автомобилда ташишнинг ўзига жалб этувчанлиги, рақобатбардошлиги, шунингдек самарадорлигини таъминлайдиган мамлакатнинг ягона транспорт тармоғидан иборат бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари таянч тармоғи сақланишини таъминлашни янада такомиллаштириш;

пулли асосда ва давлат-хусусий шериклик асосида тезюрар автомагистраллар (автобанлар), туннеллар ва автомобиллар йўллари яратиш;

вилоят, маҳаллий ва шаҳар автомобиль йўлларини янада ривожлантириш, улар таъмирланиши ва тегишлича сақлаб турилишини таъминлаш.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ишончлилиги даражасини қуйидагилар орқали ошириш назарда тутилмоқда:

автойўлларни ҳаракатланишни ташкил этишнинг техник воситалари билан жиҳозлашни давом эттириш, йўл ҳаракатини бошқаришнинг ва улар техник ҳолатини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш;

ихтисослашган олий ва ўрта-махсус ўқув юртларида мутахассисларни ишлаб чиқаришдан ажратмаган ҳолда сиртқи тайёрлаш курсларини ташкил этиш;

етакчи хорижий ўқув юртларида ўқитиш курсларини ва тажриба алмашиш бўйича хорижий компанияларда амалиёт ўташни, шунингдек хорижлик мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилган ва таклиф этган ҳолда семинарлар ташкил этиш;

қулай ва хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш учун автойўлларни тегишлича эксплуатация қилиш, шунингдек автойўлларни эксплуатация қилишда йўл ҳаракати хавфсизлигини ва фавқулодда вазиятларни назорат қилиш бўйича органлар билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш тизимини такомиллаштириш.

Ривожланган, замонавий йўл четидаги инфратузилмани яратишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

йўл четидаги сервис ва хизматларни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва архитектура-ландшафт дизайнини янада ривожлантириш ҳамда автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда транспортнинг булғаши ва ташланмаларининг салбий экологик таъсирини камайтириш чоралари қуйидаги йўналишларни кўзда тутади:

автомобиль йўлларини қуриш ва қайта қуриш лойиҳа ҳужжатлари таркибида кўкаламзорлаштириш, архитектура-бадиий лойиҳалаш ва ландшафт дизайни ишларини киритиш;

илғор замонавий технологиялар ва халқаро тажрибаларнинг кенг қўлланилишини ҳисобга олган ҳолда томчилаб суғориш тизимини босқичма-босқич татбиқ этиш;

“Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” УК корхоналарининг манзарали ўсимликлар ихтисослаштирилган кўчатхоналарида етиштирилган яшил кўчатларидан фойдаланишни босқичма-босқич кенгайтириш, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг яшил кўчатлар, буталар ва гулларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш.

Йўл-қурилиш саноати самарадорлиги қуйидагилар ёрдамида оширилади:

йўл-қурилиш саноатининг моддий-техник базасини модернизациялаш;

лойиҳа ҳужжатлари таркибига қурилиш ва реконструкция қилиш учун зарур йўл-қурилиш саноати объектларини харид қилишни киритиш;

йўл-қурилиш саноатининг янги корхоналарини қуриш ва амалдагиларини реконструкция қилиш;

хорижий компаниялар билан қурилиш материаллар ишлаб чиқариш, хомашё ресурсларини қайта ишлаш ва пудрат компаниялари қурилишини ташкил этиш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш;

йўл-қурилиш техникасига хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун замонавий таъмирлаш-ишлаб чиқариш қувватларини яратиш.

Йўл тармоғи ходимларининг ижтимоий ҳимояси қуйидагилар ёрдамида амалга оширилади:

  • поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг клиник касалхоналарини шартнома асосида жалб қилиш орқали йўл тармоғи ходимлари саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиш ва касбий текшириш тизимини яратиш;
  • ўқитадиган ва йўл хўжалиги ходимлари оилалари фарзандларига қарайдиган мактабгача таълим муассасалари, болалар боғчалари ва яслилар ташкил этиш учун бинолар қуриш, тиклаш, ихтисослигини ўзгартириш ва реконструкция қилиш;
  • йўл хўжалиги ходимлари оилалари фарзандларини ўқитадиган ва жисмонан ривожлантирадиган мавжуд болалар соғломлаштириш оромгоҳларини тиклаш ва янгиларини қуриш;
  • йўл тармоғи ходимлари учун хизмат уй-жойлари қуриш.

Мавзуга оид