Жаҳон | 18:10 / 17.08.2020
4364
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Huawei’га қарши санкцияларни кенгайтирди

АҚШ Huawei компаниясини Хитой ҳарбийлари ва разведкаси билан ҳамкорлик қилишда айблаган.

Фото: REUTERS / Dado Ruvic/Illustration

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойнинг Huawei компаниясига қарши санкциялар кенгайтирилганини маълум қилди.

Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ молия вазирлиги Huawei’нинг яна 38та шўъба корхонасини "қора рўйхат"га киритган. 

"Бугун ҳукуматимиз АҚШ миллий хавфсизлиги, фуқароларимизнинг шахсий ҳаёти ва 5G тармоқларимизни Пекиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун навбатдаги чораларни қабул қилди", - дейилади Майк Помпеонинг баёнотида.

АҚШ Huawei компаниясини Хитой ҳарбийлари ва разведкаси билан ҳамкорлик қилишда айблаб келади.

Хитой компанияси эса бу айбловлар асоссизлиги ва сиёсий тусга эга эканлигини таъкидламоқда.

Мавзуга оид