Жамият | 11:00 / 17.08.2020
7411
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Dream City: Кўчмас мулкка сармоя киритиш – кафолатланган даромад

Dream City Development компанияси сизни Boulevard турар жой мажмуасидан юқори сифатли кўчмас мулкка эга бўлиш орқали ўз сармоянгиздан 2020 йилдаёқ даромад олишга таклиф қилади.

Boulevard турар жой мажмуаси – бу:

  • 11 гектардан кенг пухта лойиҳаланган ҳудуд;
  • функционал лойиҳалар таклифи билан 1167 та хонадон;
  • мажмуа ҳудудида вақтни чоғ ўтказиш учун ички инфратузилма;
  • уйингизда кўзга ташланиб турувчи улкан боғ;
  • пойтахт маркази Tashkent City ХИМ ҳудудидаги нуфузли манзил.

2020 йил сўнгидаёқ Boulevard турар жой мажмуаси дастлабки харидорларининг хонадонлари тўлиқ тайёр бўлади. Ҳозирги вақтда қурилиш майдончаларида ташқи пардозлаш ва безаш ишлари олиб борилмоқда, мажмуанинг ички ҳовлиси ободонлаштирилмоқда ва кўплаб хонадонларнинг эгалари харид қилган кўчмас мулкларини таъмирлашни бошладилар.

Мазкур босқичда компания ўзининг Dream Architect меъморлик бюроси хизматларини таклиф этади. Тажрибали мутахассислар сизни ғояларингизни амалга оширишга, шахсий буюртма бўйича индивидуал дизайн лойиҳасини яратишга, дизайнер назорати ва юқори сифат кафолати билан барча таъмирлаш ишларини бажаришга тайёр. Мижознинг истагига биноан, бюро бўлиб тўлаш шарти билан ҳам тўлов қабул қилиши мумкин.

Ҳар бир квадрат метр эртага фойда келтириши учун Dream City компанияси бонус сифатида тайёр ижарачиси билан хонадон харид қилишни таклиф қилади. Кўчмас мулк ижараси – кафолатланган даромаднинг бутун дунёда кенг оммалашган тури ҳисобланади. Юқори классдаги кўчмас мулкни сотиб олиб, сиз нафақат хонадонни, балки яқин келажакда фойда келтириши мумкин бўлган сармоянинг эгасига айланасиз. Dream City билан сармоя киритиш қулай ва фойдали.

Умумий маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: www.dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид