Жамият | 08:00 / 18.08.2020
26115
1 дақиқада ўқилади

«Қамчиқ» довонида автомобиль йўлининг бир қисми чўкди

Ҳайдовчилар транспорт воситасида ҳаракатланиши учун битта бўлак очиқ қолдирилган. 

Фото: yhxbb.uz

А-373 "Тошкент-Ўш" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 229-километрида, "Тошкент-Водий" йўналишида йўлнинг 50 метр қисми чўкди.

Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, шу сабабли ушбу масофада иккита ҳаракатланиш бўлаги ёпилган ҳолда таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчилар транспорт воситасида ҳаракатланиши учун битта бўлак очиқ қолдирилган. Улардан ўрнатилган йўл белгиларига амал қилган ҳолда эҳтиёткор бўлиб ҳаракатланиш сўралган.

Мавзуга оид