Ўзбекистон | 09:12 / 19.08.2020
4434
1 дақиқада ўқилади

7 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

2019 йилнинг шу даврида 595 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 610 минг тонна.

Фото: Максим Троицкий

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-июль ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кўпайди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг шу даврида 595,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 610,6 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида пасайиш кузатилди. 2019 йилда 626,4 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 580,4 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2020 йил январь-июль ойларида нефть қазиб олишни 2019 йилнинг шу даврига нисбатан (407,7 минг тонна) бироз оширди - 422 минг тоннагача.

2020 йил январь-июль ойларида табиий газ қазиб олиш 28,9 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (35,2 миллиард куб метр).

2020 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 835,6 минг тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,22 млн тонна).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид