11:00 / 19.08.2020
22370
Реклама

Янги «Sag‘bon» турар жой мажмуасида сотувлар бошланди

Golden House ўзининг янги ва ноёб «Sag‘bon» турар жой мажмуасини тақдим этади ва унда хонадонлар сотуви бошланганини эълон қилади. «Sag‘bon» – бу Олмазор туманида, ислом маданияти маркази – Хаст Имом мажмуаси яқинида жойлашган файзли турар жой мажмуасидир.

«Sag‘bon» замонавий технологиялар асосида экологик ва энергия самарадорлиги юқори бўлган ғиштли иккита тўққиз қаватли бинодан ташкил топган. Мажмуа лойиҳаси шундай ишланганки, уйларнинг жойлашуви тўртбурчак шаклини ҳосил қилади ва унинг ичида болалар ўйин майдончалари билан шинам яшил ҳудуд шакллантирилади.

Турар жой мажмуасининг фасади сарғиш-жигарранг рангларда акс этади, бу шарқона муҳит ҳосил бўлишига ҳисса қўшади ва шу билан бирга уни замонавий хусусиятлар ва сифатлар билан бойитади. Бир вақтнинг ўзида фасадларнинг ифодали бўртмалари ва декорнинг ўзгача шакллари «Sag‘bon»ни Golden House'нинг ноёб лойиҳаларидан бирига айлантиради. Пардозлаш учун табиий ранглар ва материаллар қўлланилиши боис, улар кираверишданоқ сизни сокинлик ва шинамлик муҳитига олиб киради.

Турар жой мажмуаси бахтли ва жўшқин ҳаёт учун барчаси муҳайё бўлган ҳудудда қад кўтарди. Ободонлаштирилган ички ҳовли, замонавий болалар майдончалари, болалар боғчаси, гўзал ландшафт дизайни мажмуа афзалликларининг бир қисмидир. Тумандаги ривожланган инфратузилма, пиёда юриш масофасида жойлашган савдо-маиший мақсаддаги кўплаб ижтимоий объектлар «Sag‘bon» ТЖМнинг яхши жиҳатларини янада бойитади.

Мажмуа ҳудудининг атрофи ўралган ва бегоналар киришидан тўсилган бўлади. Уйнинг биринчи қаватидан милиция пункти жой олади. Хавфсизликни мажмуанинг бутун атрофи бўйлаб ўрнатилган видеокузатув камералари ҳамда қўриқлаш хизматининг профессионал ходими таъминлайди.

Пиёда юриш масофасида кўплаб мактаблар ва болалар боғчалари фаолият олиб боради. Шунга қарамай, мажмуа ҳудудида, иккинчи бинонинг ичидан жой оладиган 90 та ўринга эга шахсий болалар боғчаси бўлиши кўзда тутилган. Болалар боғчасидан ошхона, рақс ва мусиқа машғулотлари заллари, гимнастика хонаси, логопед кабинети, таълим ва бошқа хоналар ўрин эгаллайди.

«Sag‘bon» ТЖМда хонадонларни харид қилишнинг қулай шартлари мавжуд: хонадон харид қилиб, сиз маблағларингиз ва энг асосийси – вақтингизни тежаб қоласиз, негаки хонадонлар тўлиқ таъмирдан чиққан ҳолда тақдим этилади. Мебель ва бошқа жиҳозларни олиб кириб, янги уйингизга бемалол дўстларингизни таклиф қилишингиз мумкин. Шунингдек, хонадон харид қилганингизда, замонавий ва эргономик ошхона гарнитурини мутлақо бепул қўлга киритасиз!

«Sag‘bon» ТЖМ савдо офисига ташриф буюринг ва ҳамёнбоп нархларда файзли ва баракали хонадон харид қилинг!

«Sag‘bon» ТЖМ савдо офиси: Олмазор тумани, Сағбон 10 тор кўчаси.

Мўлжал: Кичик ҳалқа йўли ва Қорасарой кўчаси кесишмаси яқини.

Телефон: +99878 150-11-11

Веб-сайт: sagbon.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top