Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Damas ва Labo тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
18 август куни фуқаро А.А. бошқарувидаги Damas русумли автомашинасини Боғдод тумани Қўрғонча қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётган бўлган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, А.А. қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган О.К. бошқарувидаги Labo русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида Labo автомашина ҳайдовчиси О.К. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Шунингдек, Labo автомашина йўловчиси О.Л. ва Damas русумли автомашина ҳайдовчиси А.А. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Боғдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин», - дейилади маълумотда.