Жаҳон | 00:42 / 21.08.2020
6249
2 дақиқада ўқилади

Трамп Ироқдан хорижий қўшинларнинг олиб чиқилиши муддатларини маълум қилди 

АҚШ президенти Дональд Трамп халқаро коалиция қўшинлари Ироқни 3 йил давомида тарк этишларини маълум қилди.  

Фото: Chip Somodevilla / Getty Images

Трампнинг таъкидлашича, коалиция Ироқдан катта қисмини олиб чиққан. Натижада у ерда кам сонда ҳарбийлар қолган. 

Шунингдек, Вашингтон ва Бағдод коалиция кучларининг Ироқдан ташқарида жойлаштирилиши масалалари билан шуғулланувчи махсус гуруҳни шакллантиришга келишиб олган. Бундан ташқари, томонлар ИШИД томонидан солинувчи хавфларни ҳам муҳокама қилган. 

5 январда Ироқ парламенти мамлакат ҳудудидан барча хорижий қўшинларни чиқартириб юборишга қарор қилган. Айни вақтда Ироқда АҚШ, Британия, Франция, Германия ва бошқа давлатлар ҳарбийлари қолмоқда.

Хорижий қўшинларни чиқариб юбориш қарори америкалик ҳарбийлар томонидан Бағдодда Эроннинг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгандан кейин қабул қилинган. Генерални йўқ қилиш буйруғини шахсан Трамп берган. Вашингтон ушбу ҳаракатларини ўзини ҳимоялаш деб тушунтирган, чунки бундан олдинроқ халқаро коалиция базаларига ва АҚШ элчихонасига бир нечта ҳужум содир этилган. Теҳрон генералнинг ўлдирилишини теракт деб баҳолаган.

 

Мавзуга оид