Абитуриентларга рухсатнома бериш бошланди
Фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.
Абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди.
Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни шахсий кабинет (abitur.dtm.uz)дан олишлари мумкин.
ДТМ абитуриентлардан рухсатномаларни август ойи якунига қадар юклаб олиб, чоп этиб олишни сўраган.
Мазкур рухсатнома тест синовларида иштирок этадиган абитуриентларга берилади.
«Абитуриент рухсатномаси» тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга берилмайди.
Абитуриентлар тест синовларига фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.
Фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.
Мавзуга оид
17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди
18:39 / 11.10.2024
Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди
15:03 / 14.08.2024
Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди
14:00 / 09.08.2024