«Ривожланган давлатлар мутахассислари билан тажриба алмашиш ҳозирги кун талаби» – штаб аъзоси
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова ОАВда касалланганлар сони камаяётгани, тузалаётганлар сони кўпайиб бораётгани айтилса-да, нима учун чет давлатлардан шифокорлар таклиф қилинаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Пандемия тез ривожланаётганлиги сабабли бутун дунё олимлари бир жойда тўхтамаяптилар, улар доимий изланишдалар. Вируснинг янги қирралари ҳамда янги даволаш усуллари устида мунтазам иш олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунга келиб, касаллар сони, унинг кечиши ўзгариб бораётганлиги, шунингдек, ЖССТ тавсиялари ҳам мос равишда ўзгараётганлиги сабабли жараёнлар ҳам ўзгариб бориши табиий.
Ҳар бир давлат тавсияларни маҳаллий шароитларга мослашган ҳолда ишлаб чиқади ва ҳар қандай вақтда уни тўлдириши ёки ўзгартириши мумкин. Шунинг учун ривожланган мамлакатларнинг малакали мутахассислари билан мунтазам тажриба алмашиниб туриш ҳозирги кун талаби ҳисобланади», - деди у.
Бундан ташқари, ҳозир эпидемиологик вазият бир мунча яхшилангани ва карантин талаблари юмшатилганига қарамай, нима учун туғруқ даврида оила аъзоларидан бири ҳомиладорга ҳамроҳлик қилишга рухсат берилмаётганига ҳақида ҳам маълумот берилди.
«Туғруқ вақтида ҳамроҳлик нормал шароитларда маъқулланса ҳам эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда чекланиши керак. Ҳомиладор аёлларга оила аъзолари ва яқинлари билан алоқада бўлиш учун турли хил видеоалоқа воситалардан фойдаланиш тавсияси қилинади. Ушбу чоралар касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади», - деди Барно Абдусаматова.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023