20:12 / 26.08.2020
27403

Тошкент давлат стоматология институтига ректор тайинланди

Нодир Ҳайдаров Тошкент давлат стоматология институти “Неврология ” кафедраси мудири, болалар стоматологияси факультети декани лавозимларида фаолият юритиб келган.

Нодир Ҳайдаров

Тиббиёт фанлари доктори Нодир Қодирович Ҳайдаров Тошкент давлат стоматология институтига ректор этиб тайинланди.

Нодир Ҳайдаров 2010 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тошкент давлат стоматология институти “Неврология ” кафедраси мудири, болалар стоматологияси факультети декани лавозимларида фаолият юритиб келган.

Тиббиёт фанлари доктори Нодир Ҳайдаров 2019 йилда халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати этиб сайланган.

Top