Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стоматология институти сунъий интеллектни татбиқ этиш бўйича Туркия университети билан ҳамкорлик қилади
Жорий йил 17-20 октябр кунлари Тошкент давлат стоматология институти ректори Н. Ҳайдаров бошчилигидаги делегация Туркияда бўлиб қайтди.
Сафар давомида Эскишаҳар Османгази университети ректори К.Чолак ва Craniocatch Medikal Diş Sanayi ve Ticaret A.Ş. компанияси директори И.Байроқдор билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида сунъий интеллектнинг тиббиётда қўлланиши ва бундай тизимларни яратишда сунъий нейрон тармоқлар технологияси афзалликларини ўрганиш, даволовчи шифокорларга тезкор ташхислаш қарорларини қабул қилишга ёрдам бериш, соҳада кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, илмий тадқиқотлар асосида инновацион технологиялар имкониятларидан оқилона фойдаланиш каби масалалар икки олий таълим муассасалари ишчи гуруҳлари олдидаги муҳим вазифалар сифатида белгилаб олинди.
Учрашув сўнгида сунъий интеллект технологияларини тиббий таълим, хусусан, даволаш ва илмий-тадқиқот фаолиятига татбиқ этиш юзасидан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Маълумот ўрнида, Эскишаҳар Османгази университети 1970 йилда ташкил этилган бўлиб, муассасанинг 13 та факултетида 35 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олади.
Мавзуга оид
21:55 / 15.06.2026
Anthropic АҚШ ҳукумати талабига биноан ўзининг энг кучли сунъий интеллект моделларини ўчирди
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
08:47 / 13.06.2026
150 дан ортиқ математик сунъий интеллект атрофидаги шов-шувларга ишонмасликка чақирди
10:06 / 11.06.2026