22:03 / 26.08.2020
10587

Трамп Байден ғалаба қозонган тақдирда Хитой АҚШни эгаллаб олишини айтди

Ўтган ҳафтада Трамп Владимир Путин, Си Цзиньпин, Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ким Чен Инни жаҳон майдонидаги гроссмейстерлар деб атаган, Жозеф Байден ғалаба қозонадиган бўлса, уларга бас кела олмаслигини айтганди.

Фото: AP

Ноябрдаги президентлик сайловида Жозеф Байденнинг ғалаба қозониши Хитойнинг АҚШни "босиб олиши", фонд бозорларининг эса қулашига олиб келади. АҚШ президенти Дональд Трамп ана шундай фикр билдирди.

"Янгигина хабар: Хитой давлат ОАВ ва Хитой раҳбарлари "Америка сайловларида" Байденнинг ғалаба қозонишини исташмоқда. Агар шундай бўлса (бундай бўлмайди) Хитой мамлакатимизни эгаллаб олади ва рекорд ўрнатаётган фонд бозорларимиз қулайди!" – деб ёзди у Twitter саҳифасида.

Ўтган ҳафтада Трамп Россия президенти Владимир Путин, ХХР раиси Си Цзиньпин, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва КХДР раҳбари Ким Чен Инни жаҳон майдонидаги гроссмейстерлар деб атаган, Байден ғалаба қозонадиган бўлса, уларга бас кела олмаслигини айтганди.

АҚШда 59-президент сайлови 3 ноябрда бўлиб ўтади.

Top