Ўзбекистон | 08:25 / 29.08.2020
6068
2 дақиқада ўқилади

Афғонистон ташқи ишлар вазири президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Афғонистон ташқи ишлар идораси раҳбари президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва ижтимоий-иқтисодий қайта қуришга эришиш йўлидаги фаол қўллаб-қувватлаши ҳамда саъй-ҳаракатлари учун чуқур миннатдорлик билдирди.

2020 йилнинг 28 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан учрашди.

ТИВ хабарига кўра, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳалардаги давлатлараро ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Олий даражадаги икки томонлама муносабатлар доирасида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистон ташқи ишлар идораси раҳбари президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва ижтимоий-иқтисодий қайта қуришга эришиш йўлидаги фаол қўллаб-қувватлаши ҳамда саъй-ҳаракатлари учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Томонлар ўзларини қизиқтирган барча соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликнинг юқори суръатда давом этаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид