Жамият | 13:18 / 01.09.2020
2660
1 дақиқада ўқилади

Термизда тест ўтказиладиган ҳудудларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

2 сентябрдан 14 сентябрга қадар тест синовлари ўтказилиши муносабати билан кўчалар бўйлаб транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.

Термиз шаҳрида айрим кўчалар бўйлаб транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан жорий йил 2 сентябрдан 14 сентябрга қадар тест синовлари ўтказилиши муносабати билан кўчалар бўйлаб транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.

Жумладан, тест синовлари ўтадиган ҳудудлар:

  • “Сурхон” спорт мажмуаси;
  • Термиз олимпия захиралари мактаб интернати;
  • “Алпомиш” ўйингоҳи;
  • ДХХ футбол майдонига олиб борувчи кўчалар ҳаракат учун ёпилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид