20:55 / 03.09.2020
9442

Байрут портида яна бир неча тонна портловчи кимёвий модда топилди

Ливан пойтахти Байрут портида яна 4 тонна аммиак селитраси (аммоний нитрати) солинган қоплар топилди. Айнан ушбу кимёвий модда портдаги кучли портлашга сабаб бўлганди. Бу ҳақда MTV Lebanon телеканали хабар берди. 

Фото: EPA

Телеканал манбаларининг маълум қилишича, божхона хизматлари портда бу қоплар борлигидан бехабар бўлган

Кимёвий модда топилгандан кейин ҳарбийлар уни йўқ қилиш учун тезкор чоралар кўрган.

4 августда Байрут портида юз берган портлашга портда хавфсизлик қоидаларига зид равишда сақланган 2750 тонна селитранинг детонация қилиши сабаб бўлган.

Портлаш иши юзасидан 19 нафар амалдор, жумладан порт директори Ҳасан Крайтам ва божхона хизмати бошлиғи Бадри Доҳир ҳибсга олинган. Таъкидланишича, кўплаб талафотлар ва қурбонларга олиб келган ушбу фожиа учун жавобгар шахсларга ўлим жазоси чиқарилиши мумкин. 

Мавзу
Байрутдаги портлаш
4 август куни Ливан пойтахти Байрутда вайронкор портлаш рўй берди.
Барчаси
Top