Ўзбекистон | 14:10 / 03.09.2020
38235
2 дақиқада ўқилади

ХТВ мактабларда дарслар қандай ташкил этилишини маълум қилди

Ўқувчилар тўпланиб қолишининг олдини олиш учун синфлар турли соатларда мактабга келиши йўлга қўйилади.

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамованинг маълум қилишича, пандемия шароитида мактаблар фаолиятини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгиланган.

Унга кўра, дарс машғулотлари эрталаб 8.00дан кечки 17.30гача давом этади. Болалар бир вақтда тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади. Яъни:

  • 1-4 синфлар мактабга соат 8.00гача;
  • 5-8 синфлар соат 8.30гача;
  • 9-11 синфлар 9.00гача дарсга келади.

Ўқувчилар алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа таъминланган ҳолда, тана ҳароратини ўлчаб мактабга киритилади.

“Дарслар синф тизимида олиб борилади. Яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади.

Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси олдида кутиб олинади ва кузатилади. Ота-оналарнинг мактабга кириши тақиқланади.

Дарслар оралиғидаги танаффусларда қўнғироқлар чалинмайди. Синфхоналар кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади”, дея Лайло Рустамованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид