11:36 / 04.09.2020
8951
Реклама

Мўжиза сари 10 босқич: учинчи босқич — ҳис-туйғулар мўъжизаси

Ҳақиқий туйғуларни сохталаштириш мумкин эмас, тўғрими? Қувонч кўз ёшлари, завқ, юзингиздаги самимий табассум, қалбингиздаги ёқимли ҳаяжон — агар сиз истеъдодли актёр бўлмасангиз, бундай туйғуларни ифодалаб бериш амримаҳол. Барчамиз ҳар бир кунимиз ижобий ҳис-туйғуларга тўла бўлишини хоҳлаймиз, чунки уларсиз бизнинг ҳаётимиз тасаввурга ҳам сиғмайди.

Туйғулар мисли овқат учун зираворлар кабидир, аҳир улар нафақат фойдали, балки таомга унутилмас маза ҳам бахш этади. Ҳис-туйғулар бизнинг кундалик ҳаётимизни ва ҳар қандай вазиятларни мўжизавий равишда жонлантириб, уларга ёрқинлик бағишлайди. Биз ўзимизнинг ички кучга тўла эканлигимизни ҳис қиламиз, одамларда ва атрофимизда фақат энг яхши нарсаларни сеза бошлаймиз. Бу мўжиза эмасми? Албатта, ҳа! Бу ҳиссиётлар мўжизасидир!

The Magic жамоаси қандай қилиб ҳаётингизни унутилмас таассуротлар, қувонч ва завқ билан бойитишни аниқ билади. Бундай мўжизавий туйғуларни ҳеч қачон унутмайсиз.

Шундай қилиб, биз сизга бир сирни ошкор қиламиз, Magic City оилавий-кўнгилочар ҳудудида, Magic City сайилгоҳи учун мўлжалланган, йирик мусиқий фаввора барпо этилмоқда. Фаввора суви 60 метр баландликкача кўтарила олади. Улкан сув экрани проектор, лазер шоуси ва ажойиб лотус нақшларини ўз ичига олади.

Бир неча сония ичида бутун сув юзаси туман билан қопланади ва фавворанинг оқимлари 6 метр баландликка кўтарилиб, ажойиб олов билан ёнади — буларнинг барчаси ҳаводаги енгил сув рақсига айланиб, мусиқий аккомпанимент билан уйғун тарзда синхронлаштирилиб, сизни ҳайратлантиради.

Фаввора шоу дастурининг энг муҳим безаги — бу сувда ва унинг атрофида костюмлаштирилган томоша бўлиб ўтишидир. Эртак қаҳрамонлари қалъадан чиқиб, ўзларининг барча шон-шуҳратлари билан ва ҳар қандай мўжизавий ишлар бўлиб ўтадиган мамлакатлари билан барчани таништиришади.

Шоу дастурини фаввора атрофида иккита майдончадан томоша қилиш мумкин бўлади. Ҳеч кимни бефарқ қолдирмайдиган ўхшаши йўқ томоша мухлисларга завқ улашади.

Эртак шу билан тугамайди! Ҳар ҳафта охирида сизни ҳаяжонли салютлар қарши олади. Сиз ўзингиз ёқтирган қаҳвахонанинг терассасида ўтириб, ширинликлардан баҳраманд бўлишингиз, кофе ичишингиз ва унутилмас манзарани томоша қилишингиз мумкин бўлади. Сизга ёқимли ҳиссиётлар ва чиройли фотосуратларни кафолатлаймиз.

Magic City — бу ҳақиқий ҳис-туйғулар ва ёқимли хотиралар бахш этувчи, ҳар бир кунингизни мўжизали қилувчи ва кўзларингизни қувончга тўлдирувчи ҳудуд.

Ҳамкорлик ва ижарага олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг:
+998 71 202 77 99.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top