Жамият | 12:30 / 05.09.2020
19076
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Crafers АҚШ бозорига янгича ёндашув билан кириб бормоқда

Crafers компанияси ўз маҳсулотларини АҚШнинг 50та штатида сотишни, шунингдек, ўзининг онлайн/офлайн таълим дастурини жорий этишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистоннинг Crafers корхонаси АҚШ қандолат бозорига кириб бормоқда.

Маълум қилинишича, компания ўзининг логистика ҳамкори сифатида Нью-Йоркнинг A-Com Global Logistics of NY компаниясини (АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама савдо-сотиқ жараёнида иштирок этадиган логистика ва экспедиторлик хизматларининг етакчи провайдери) ва Шимолий Американинг эксклюзив экспортчиси сифатида Eats and Treats International компаниясини танлаган.

Тўлиқ йўналиш АҚШга 2020 йил сентябрь ойининг иккинчи ярмида етиб бориши режалаштирилган.

Crafers'ни АҚШ бозорига киришда банк хизматлари, лойиҳа ва савдони молиялаштириш билан шуғулланадиган Broad Street Capital Group фирмаси ёрдам беради. У Crafers компаниясининг бозорга кириш стратегиясини ишлаб чиқади ва амалга оширади ҳамда АҚШда ўзининг ташкилий ва тарқатиш инфратузилмасини яратишда ёрдам беради.

Нью-Йоркнинг Lipman Law PLLC юридик фирмаси ва Тошкентда жойлашган Kosta Legal юридик компанияси стратегик ҳуқуқий маслаҳатлар ва хизматларни тақдим этади.

Таъкидланишича, Crafers менежерлари етакчи логистика ва юридик фирмалар билан ҳамкорлик қилиш Америка бозорига кириш учун малакали стратегия ва тактикани шакллантиришда ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.

Компания ўз маҳсулотларини АҚШнинг барча – 50та штатида сотишни режалаштирмоқда. Сотиш дастлаб чакана бозорларга йўналтирилади.

Шунингдек, компания WorldQuest (ёшлар учун таълим дастури) ўқув дастурини қўллаб-қувватлаш учун Американинг ташқи ишлар бўйича Кенгаши билан алоқалар ўрнатган.

Шу муносабат билан, Crafers 2021 йилнинг биринчи чорагида ўзининг онлайн/офлайн таълим дастурини жорий этишни режалаштирмоқда. У катта ва ёш авлодлар ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш ҳамда расмий таълим муҳитидан ташқарида таълим қобилиятларини ривожлантириш учун мўлжалланган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид