Ўзбекистон | 10:23 / 05.09.2020
10335
1 дақиқада ўқилади

Қўшфамилияга эга фуқароларнинг фарзандига қай тарзда фамилия берилиши маълум бўлди

Давлат хизматлари агентлиги қўшфамилияга эга бўлган фуқароларнинг фарзандига қай тарзда фамилия берилиши ҳақида маълумот берди.

“Оила кодексининг 69-моддасига асосан, боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади.

Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин”, - деб тушунтирмоқда ДХА.

Эслатиб ўтамиз, ҳукумат томонидан тасдиқланган ФҲДЁ соҳасига оид қарор билан никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат берилди.

Масалан, куёв Аҳмедов келин Шуҳратова бўлса, шунда куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин эса Аҳмедова-Шуҳратова бўлиши мумкин.

Мавзуга оид