Ўзбекистон | 12:04 / 07.09.2020
38654
1 дақиқада ўқилади
Ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берилди
Кеча мамлакат аҳолиси куз кириб келганини ҳис қилди – Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудидан салқин ҳаво оқими кирди ва кундузги ҳарорат 4-6 даражага пасайиб, 26-28 даража иссиқни ташкил қилди.
Бугун кечаси ва эрталаб совуқ антициклоннинг таъсири сезилди – кечаси ҳаво ҳарорати пасайиб 10-13 даража бўлди, кундузи 25-30 даражагача исийди.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, икки кун давомида республика ҳудуди антициклон таъсирида бўлади, ҳафтанинг иккинчи ярмидагина ҳаво исий бошлайди.
Кечаси ҳарорат 12-17 даража, 8-9 сентябрда кундузи 25-30 даража, 10-12 сентябрда 27-32 даражани ташкил қилади.
Қайд этилишича, бундай ҳароратлар ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрдан 3-6 даражага пастдир.