Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навальний комадан чиқарилди
Алексей Навальний 20 августдан буён кома ҳолатида ётганди.
Алексей Навальний тиббий комадан чиқарилди, деб хабар берди Берлиндаги Charite клиникаси.
Хабарда айтилишича, сиёсатчига уланган ўпкага сунъий нафас бериш қурилмаси ўчирилган.
Алексей Навальний 20 августдан буён кома ҳолатида ётганди. У Томскдан Москвага учаётган самолётда ҳушини йўқотганди. Самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширганидан сўнг сиёсатчи Омскдаги касалхонага ётқизилган, у ўпкага сунъий нафас бериш қурилмасига уланган.
Қатор текширувлардан сўнг омсклик шифокорлар Навальнийнинг организмида заҳар асоратлари топилмаганини маълум қилишди.
Навальний 22 август куни Берлинга олиб кетилди ва Charite клиникасига ётқизилди. Клиника мутахассислари сиёсатчи ингибитор холинэстеразалар гуруҳига кирувчи токсин билан заҳарланганини билдиришди.
Мавзуга оид
21:30 / 22.03.2023
Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади
17:39 / 17.01.2023
«Россия — менинг мамлакатим. Мен зулмат чекинишига ишонаман». Алексей Навальнийнинг қамоқдан мактуби
23:41 / 22.12.2022
Навалний жамоаси даркнетда «махфий штаб-квартира» ишини мувофиқлаштирувчи сайт очди
21:45 / 02.10.2022