Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 21:17 / 07.09.2020
4685
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда ФВВ ходимлари уйда қамалиб қолган 1 ёшли қизчани қутқаришди
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида ФВВ ходимлари уйда қулфланиб қолган бир ёшли болани қутқаришди.
Фото: Самарқанд вилоят ФВВ бошқармаси
Самарқанд вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, Пайариқдаги кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бирида бир ёшли қизча қулфланиб қолган. Шундан сўнг, қизчанинг ота-онаси зудлик билан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига қўнғироқ қилади.
Ҳодиса жойига етиб борган ходимлар махсус нарвон ёрдамида хонадон деразасидан ичкарига киради ва эшикни очиб, болани ота-онасига соғ-омон топширади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш