Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТДЮУда бўлажак нотариуслар клуби ташкил этилади
7 сентябрь куни Тошкент давлат юридик университети ва Ўзбекистон Нотариал палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
“Нотариал палата билан айнан шу йўналишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдик. 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонига мувофиқ, таълим жараёнига замонавий ёндашув ва технологияларни жорий этяпмиз. Бундай янгиланишлар университетда тайёрланаётган юридик кадрларнинг сифат-савиясига ижобий таъсир кўрсатишига ишонаман”, дея таъкидлаган ТДЮУ ректори Раҳимжон Ҳакимов.
Университет ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳамкорлик меморандуми асосида ТДЮУ талабаларига палата марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларида амалиёт ўташ имконияти берилмоқда. Қолаверса, уларнинг нотариат хизматига доир билимини такомиллаштириш мақсадида “Бўлажак нотариуслар клуби”ни ташкил этиш кўзда тутилган. Истиқболли битирувчилар эса ташкилотда ишга олиб қолиниши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
09:26 / 28.11.2025
ТДЮУда 3 йиллик махсус дастур ва ҳуқуқ фанидан сертификат жорий этилади
18:20 / 27.11.2025
Юридик университетда клиник ва дуал таълим тизими жорий этилади
10:48 / 19.06.2025
Юридик лицейлар битирувчиларини ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди
19:23 / 23.12.2024