Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари 809 минг гектар майдонни қамраб олди
Калифорнияда 15 августдан буён 900та ўрмон ёнғини содир бўлган.
Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари 2018 йилги рекордни ортда қолдирди ва 2 млн акрга (809 минг гектар) етди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Қайд этилишича, бу штатдаги ўрмон ёнғинлари учун рекорд ҳисобланади. 2018 йилда Калифорнияда ёнғинлар йил давомида 1,96 млн акр (793,1 минг гектар) майдонга зиён етказган.
Штат ўрмон хўжалиги ва ёнғиндан муҳофаза департаментининг билдиришича, ўрмон ёнғинлари мавсуми эндигина бошланган вақтда бундай рекорд қайд этилиши хавотирли.
"Бу қўрқинчли, чунки одатда сентябрь ва октябрь хавфли ёнғин ойлари ҳисобланади", - деди департамент вакили Линн Толмачофф.
Ёнғинлар уйларга зарар етказган ва электр энергиясининг оммавий равишда ўчишига сабаб бўлган.
Калифорнияда 15 августдан буён 900та ўрмон ёнғини содир бўлган, ёнғинлар натижасида саккиз киши қурбон бўлган ва 3,3 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрган.