Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 сентябрь куни Тошкентда 4 та замонавий мактаб фойдаланишга топширилди
Бугун пойтахтимизнинг Бектемир, Сергели, Шайхонтоҳур ҳамда Учтепа туманларида мукаммал таъмирланган тўртта умумтаълим мактабларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Жумладан, Бектемирдаги 289-ихтисослашган мактаб 1751, Сергелидаги 266-мактаб 1251, Шайхонтоҳурдаги 40-мактаб 1026, Учтепадаги 295-мактаб 1206 нафар ўқувчи сиғимига эга.
Мактабларда ахборот технологиялари ва тўгарак хоналари, кимё, биология, физика лабораториялари, ўғил ва қиз болалар учун технология хоналари, кутубхона бор. Бундан ташқари, бу ерда электрон кутубхона, тиббиёт ҳамда тиш шифокори хонаси, фаоллар зали, ошхона, спорт заллари ҳам мавжуд.
“Замонавий мактаб” дастурига асосан бу муассасалар фасад қисмидан тортиб, ички, коммунал ва иссиқлик тизимларигача таъмирланган. 14 сентябрдан бу мактабларда ўқув жараёнлари бошланади.



Мавзуга оид
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
13:38 / 21.05.2026
Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
13:40 / 20.05.2026
Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига муносабатини айтди
12:48 / 19.05.2026