13:25 / 09.09.2020
5395

МИБ Янгийўлда 5 млрд сўм қарздорликнинг 1,36 млрд сўмини ундирди

 “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент вилояти филиали фойдасига 5 млрд 060 млн 466 минг сўм кредит қарз ундириш тўғрисидаги ижро иши давом этмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл туман бўлими иш юритувига Зангиота туманлараро иқтисодий судининг қарздор корхонадан ундирувчи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Тошкент вилояти минтақавий филиали фойдасига 5 млрд 060 млн 466 минг сўм кредит қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро иши бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор корхонадан ундирувчи банк фойдасига 1 млрд 360 млн сўм нақд пул ундириб берилди. 

Ҳозир корхонанинг мол мулкини сотувга қўйиш ҳисобидан қарзнинг қолган қисмини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Top