Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда банклар орқали олтин ёмбиларини сотиш йўлга қўйилади
Яқинда банклар орқали олтин ёмбиларини сотиш ҳам йўлга қўйилади. Бу ҳақда Марказий банк раиси айтиб ўтди.
Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов иштирок этди.
Тадбир давомида Марказий банк раисига регулятор томонидан олтин ва кумуш тангаларнинг чиқарилиши ҳақида савол билан мурожаат қилинди. Мамаризо Нурмуратовнинг сўзларига кўра, бу жамғаришнинг инструментларидан биридир.
“Биз чиқарган олтин ва кумуш тангалар сотиб тугатилди. Бунинг устида ишлаяпмиз. Мақсадимиз фақат тангани чиқариш билан чекланиб қолиш эмас, балки унинг тематикаси, дизайни, нумизматик аҳамиятини ҳам оширишдир. Агар ҳозир тангалар бир хил ҳажмда бўлса, келгусида уларнинг ҳажми ҳам ҳар хил бўлади. Бу жараён давом этади.
Бундан ташқари, яқинда банклар орқали олтин ёмбиларини сотиш ҳам йўлга қўйилади. Бу борада ҳозирда иш олиб борилмоқда”, - деди Марказий банк раиси.
Аввалроқ, Мамаризо Нурмуратов инфляция пасайишига сабаб бўлаётган омилларни санаб ўтганди.
Мавзуга оид
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:41 / 30.11.2024
Банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм ажратиб беришини айтган шахслар ушланди
08:51 / 29.11.2024
Банклар балансидаги иссиқхона ва цехлар тадбиркорларга берилиши мумкин
09:59 / 23.11.2024