Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 46 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда кун давомида ҳозирча 481 кишида коронавирус аниқлангани ва жами касалланиш ҳолатлари сони 46 минг 160тага етгани ҳақида хабар берди.
Янги ҳолатлар (+481)
2020 йил 11 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг 8 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 481 ҳолат аниқланган.
- Тошкент шаҳрида 264 ҳолат;
- Тошкент вилоятида 70 ҳолат;
- Наманган вилоятида 50 ҳолат;
- Самарқанд вилоятида 47 ҳолат;
- Андижон вилоятида 14 ҳолат;
- Наманган вилоятида 12 ҳолат;
- Қорақалпоғистонда 6 ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида 6 ҳолат;
- Фарғона вилоятида 5 ҳолат;
- Хоразм вилоятида 5 ҳолат;
- Навоий вилоятида 2 ҳолат.
Тузалганлар (+302)
Бугун айни пайтга қадар республиканинг 7 ҳудудида 302 бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 42 минг 857 нафарга етди.
- Тошкент шаҳрида 183 нафар;
- Тошкент вилоятида 93 нафар;
- Наманган вилоятида 10 нафар;
- Андижон вилоятида 6 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 5 нафар;
- Навоий вилоятида 3 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.
Ўлим ҳолатлари (+4)
Кун давомида ҳозирча яна 4та ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда расмий статистикага кўра ўлим ҳолатлари сони 377тага етди.
- Қашқадарёлик 54 ёшли А.Ж. (эркак);
- Тошкентлик 37 ёшли Ш.Г. (аёл);
- Паркент туманида яшаган 62 ёшли Х.А. (эркак);
- Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли З.Д. (аёл) вафот этди.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 926 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023