MAN бутун дунё бўйлаб 25 фоиз ходимини бўшатишни режалаштирмоқда
Германиянинг юк машиналар ва автобуслар ишлаб чиқарувчи MAN компанияси ўз фаолиятини қайта ташкиллаштириш доирасида бутун дунё бўйлаб 25 фоиз, яъни 9,5 мингга яқин ходимини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания баёнотига таяниб Financial Times нашри хабар берди.
Қайта ташкиллаштиришдан мақсад 2023 йилгача савдолар даромадлилигини 8 фоизга етказиш ва 1,8 млрд евро миқдорида харажатларни қисқартириш ҳисобланади.
Компания март ва апрелда пандемия сабабли ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур бўлган. Натижада компаниянинг биринчи ярим йиллик бўйича савдолари ҳажми 34 фоизга тушиб кетган, зарар эса 423 млн еврони ташкил қилган. Ваҳоланки, 2019 йил биринчи ярмида компания 248 млн евро миқдорида операцион даромад олган.
Компания қайта ташкиллаштириш давомида иш ўринларини қисқартиришдан ташқари, конструкторлик ва ишлаб чиқариш тармоғини қайта қуришни режалаштирмоқда. Бунда компаниянинг Австриядаги Steyr Motors заводи келажаги муҳокамага қўйилади.
Ушбу янгиликлар ортида компаниянинг акциялари Франкфурт биржасидаги савдолар вақтида 3,26 фоизга арзонлашган. Умуман олганда, компания йил бошидан 29,5 фоиз қийматини йўқотган.
Мавзуга оид
15:13 / 23.11.2024
ГФР Нетаняҳуни ҳибсга олишга берилган ордер оқибатларини ўрганмоқда
11:10 / 22.11.2024
Меркел мемуарида РФга нисбатан сиёсатини ҳимоя қилиб чиқди
13:43 / 21.11.2024
Германия Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам партиясини юборди
21:36 / 20.11.2024