Жаҳон | 15:30 / 12.09.2020
7451
1 дақиқада ўқилади

Қатарда "Толибон" ҳаракати ва Афғонистон ҳукумати ўртасида тинчлик музокаралари бошланди

29 февралда Доҳада АҚШ ва "Толибон" ҳаракати тинчлик келишувини имзолаганди.

Фото: AFP/Getty Images

Қатар пойтахти Доҳада "Толибон" ҳаракати ва Афғонистон ҳукумати ўртасида тинчлик музокаралари бошланди.

Музокаралар жараёнининг очилиш маросимида миллий ярашув бўйича олий кенгаш раҳбари Абдулла Абдулла чиқиш қилди.

"Толибон"га тинчлик музокаралари тўғрисидаги таклифга розилик бергани учун миннатдорлик билдираман. Бугунги кун уруш якунланган кун сифатида ёдда қолади", - деди у.

 Унинг сўзларига кўра, "томонлар Афғонистонга тинчлик олиб келишга қарор қилган".

 29 февралда Доҳада АҚШ ва "Толибон" ҳаракати тинчлик келишувини имзолаганди. Унга кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари 14 ой ичида Афғонистондан барча қўшинларини олиб чиқиб кетади. Толиблар Афғонистон ҳудудидан АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатлар учун фойдаланмайди.

Мавзуга оид