Ўзбекистон | 13:20 / 12.09.2020
21823
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда йўлда ётган 20 ёшли йигитни «Нексия» босиб кетди

ЙТҲ юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 5:30ларда, Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳудудидан ўтган 4М 503 автомобиль йўлининг 4-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. “Нексия” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб олдинда, йўл қатнов қисмининг ўртасида маст ҳолда, чопонга ўраниб ётган, пиёда 2000 йилда туғилган А.Э.ни босиб кетиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, 20 ёшли А.Э. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан эҳтиёткор бўлишларини, пиёдалар маст ҳолда автомобиль йўлларида ҳаракатланмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид