Жаҳон | 01:23 / 13.09.2020
12743
2 дақиқада ўқилади

Исроил президенти араб ва мусулмон давлатларини Исроил билан ярашишга чақирди

Фото: Global Look Press

Август ўрталарида Исроил ва БАА тинчлик сулҳини тузиш бўйича келишувга эришганди. 11 сентябрда эса Баҳрайн Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатишга келишиб олди.

Исроил президенти Реувен Ривлин араб дунёси мамлакатларини Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайндан ўрнак олишга ҳамда яҳудийлар давлати билан ярашишга чақирди.

"Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги келишув Яқин Шарқда янги боб очди ва биз унинг минтақамизга ўзгаришлар олиб келаётганини Баҳрайн мисолида ҳам кўрмоқдамиз. Мен бошқа араб ва мусулмон мамлакатларини Исроил билан ярашишга, халқлар орасидаги тинчликка, тинчлик эвазига тинчликка чақираман", - дейилади Ривлиннинг баёнотида.

11 сентябрь куни Баҳрайн Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида келишувга эришди.

Август ўрталарида Исроил ва БАА тинчлик сулҳини тузиш бўйича келишувга эришганди.

Таъкидланишича, Баҳрайн Вашингтонда бўлиб ўтадиган Исроил ва БАА ўртасидаги келишув имзоланиши маросимида иштирок этади. Келишув 15 сентябрда Оқ уйда имзоланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид