Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ божхонаси OnePlus қулоқчинларини сохта AirPods деб ҳисоблади
Божхоначилар хабарига OnePlus расмий аккаунти изоҳ бериб, қулоқчинларни мусодара қилмасликни сўради.
Америка божхона хизмати сохта AirPods қулоқчинлари тўхтатиб қолингани ҳақида хабар қилгач, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва журналистлар уларнинг OnePlus қулоқчинлари эканлигига эътибор қаратишди.
«Бу Apple эмас» деган ёзув остидаги хабар АҚШ божхона ва чегара назорати (CBP) хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинганди. Божхоначилар мусодара қилинган маҳсулотлар Жон Кеннеди номидаги аэропортда мусодара қилинганини маълум қилиб, уларнинг фотосуратларини намойиш этганди.
Маълумот берилишича, 2000 дона қулоқчиндан иборат юк Ҳонгконгдан Невадага жўнатилган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва журналистлар суратлардаги аксессуарлар сохта қулоқчинлар эмас, балки ҳақиқий OnePlus Buds қулоқчинлари эканлигига эътибор қаратишди.
Божхоначилар хабарига OnePlus расмий аккаунти ҳам изоҳ бериб, қулоқчинларни мусодара қилмасликни сўради.
OnePlus Buds симсиз қулоқчинлари июль охирида тақдим этилганди. Уларнинг нархи 79 долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
02:25 / 13.10.2025
2025 йилнинг энг яхши ихтиролари эълон қилинди
20:55 / 14.03.2025
Bloomberg: AirPods қулоқчинлари суҳбатни реал вақтда бошқа тилга таржима қилиш имкониятига эга бўлади
16:57 / 03.10.2024
АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Ferrari’ни топишга ёрдам берди
23:57 / 09.09.2024