Путин Россия Беларусь билан ҳар ойда ҳарбий машғулотлар ўтказишини эълон қилди
Путиннинг қайд этишича, 14 сентябрдан Беларусда бир неча кунлик машғулотлар бошланади, машғулотлар ўтказилиши 2019 йилда режалаштирилган.
Россия ва Белоруссия яқин йил давомида ҳар икки мамлакат ҳудудида деярли ҳар ой мудофаа соҳасида қўшма тадбирлар ўтказади, деди Россия президенти Владимир Путин Сочида Беларусь президенти Александр Лукашенко. Билан учрашуви чоғида.
"Аввал режалаштирганимиздек, худди шундай қиламиз", - деб қўшиб қўйди у.
Путиннинг қайд этишича, 14 сентябрдан Беларусда бир неча кунлик машғулотлар бошланади, машғулотлар ўтказилиши 2019 йилда режалаштирилган. У машғулотлардан сўнг россиялик ҳарбийлар ўзларининг мунтазам жойларига қайтишларини айтди.
Лукашенконинг айтишича, Москва ва Минск ўртасида турли масалаларда турлича қарашлар бўлиши мумкин, аммо мудофаа ва хавфсизлик масаласида эмас.
"Биз машғулот ўтказиш-ўтмаслик ҳақида ҳеч кимдан сўраб ўтирмаслигимиз керак. Машғулотлар ўтказганмиз ва ўтказамиз. Хоҳлаганлар бу машғулотларга қўшилсин, хоҳламаганлар қўшилмасин",- деди у.
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Александр Лукашенко Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун Сочига етиб келди.
Мавзуга оид
08:40
Зеленский БМТда: Россияни тинчликка фақат мажбурлаш мумкин
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
21:24 / 24.09.2024
Россия хавфсизлик кучлари Украинага қарши урушдан бош тортган ҳарбийни Қозоғистондан ўғирлаб кетди
16:32 / 24.09.2024