Ўзбекистон | 09:05 / 16.09.2020
3816
1 дақиқада ўқилади

Наманганда темирйўл бекатидан 642 килограмм кўмир ўғирлаганлар қўлга олинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни соат 23:30ларда Наманган вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Поп бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир олиб борилган.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, унинг давомида туманда яшовчи фуқаро бекатлардан бирида вагон назоратчиси бўлиб ишлайдиган шахс билан тил бириктириб, Поп-1 бекатининг учинчи йўлида турган усти очиқ юк вагонидан, 15 дона оқ елим қопга солинган 642 килограмм кўмир маҳсулотларини ҳеч кимдан сўрамасдан олиб кетаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид