Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Seoul Mun: муваффақиятли бизнес учун 5 тоифадаги жойлар
Dream City компанияси Seoul Mun савдо масканининг ўзига хослиги ва функционал қулайликлари билан таништиришда давом этади. Эслатиб ўтамиз Seoul Mun (“Сеул дарвозаси”) – бу Тошкент маркази Бўрижар канали бўйидаги дам олиш ва бизнесни ривожлантириш, бўш вақт ва дам олишни унумли ташкиллаштириш учун ўзгача маскан. Канал қирғоғидаги уч поғонадаги террасалар турли хил савдо майдонлари учун мўлжалланган.

Тадбиркорлар эътиборига 5та асосий турдаги жойлар таклиф этилади:
- Умумий овқатланишнинг кичик тури (food & beverage light) – ушбу биноларда тез овқатланиш жойлари, кичик кафелар, тамаддихона, қандолат маҳсулотлари тановул қилиш жойлари, қаҳвахоналар, гастро бутиклар ва бошқаларни жойлаштиришни назарда тутади. Бундай турдаги майдонлар ҳудуди 62 дан 180 квадрат метргача бўлади.
- Ўрта ва йирик турдаги овқатланиш нуқталари (food & beverage heavy) – катта ресторанлар, йирик тармоқли кафелар учун мўлжалланган. Бу турдаги масканларда канал манзараси кўзга ташланадиган террасалар учун 89 дан 154 квадрат метр майдонгача жой ажратилган. Шунингдек, бу жойдан йирик гўзаллик салони, кимёвий тозалаш, молиявий офис биноси, ваколатхоналар ва бошқалар ўрнида ҳам фойдаланиш мумкин.
- Универсал савдо нуқталари (line store) – бу турдаги жойлар майдони 18 дан 188 квадрат метрни ташкил этиб турли хил савдо зоналарига мўлжалланган. Ундан бутик, шоу-рум, косметика ва парфюмерия дўконлари, электроника ҳамда уй учун маҳсулотлар, ривожланган хизмат кўрсатиш ва бошқаларда сифатида ишлатиш мумкин.
- Йирик дўконлар (anchor store) – бу чакана савдонинг энг катта формати. Одатда бундай дўконларга одамларнинг асосий қисми ташриф буюради. Савдо жойлари 248 дан 312 квадрат метргача етади. У улкан универмаг, озиқ-овқат дўконлари ҳамда чакана савдо марказларига хизмат қилади.
- Дам олиш нуқталари (leisure) – бу тоифадаги майдонлар кўнгилочар ва дам олиш жойлари учун тавсия этилади: ўйин майдончалари, боулинг, ўйин автоматлари ва болалар майдончалари ташкил қилиниб уларнинг майдони 13 дан 289 квадрат майдонгача етади.

Seoul Mun 31.000 квадрат метр майдондан кенг жойда, сув бўйидаги кўкаламзор ҳудудда сифатли харид, дам олиш ва кўнгил очишни янги даражасини таклиф этади. Танланган макон ва бизнес туридан қатъий назар, Seoul Munга ташриф буюрган барча мижозлар ва меҳмонлар ушбу афсонавий жойда кафолатланган бетакрор муҳитдан баҳраманд бўлишади.

Seoul Mun жанубий-ғарбий соҳилидаги биноларни сотиш бошланди. Компания офисида сиз бу масканнинг ихчам модели мисолида лойиҳанинг барча хусусиятлари билан батафсил танишишингиз мумкин.
Сотув офиси дам олиш кунларисиз 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.
Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.
Сайт: www.seoulmun.uz
Telegram: www.t.me/dreamcityuz
Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz
Instagram: @dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 22.08.2025
Seoul Mun мажмуасида 17 ёшли йигит каналга чўкиб кетди
10:41 / 11.07.2025
Seoul Mun'да жойлашган овқатланиш масканида ёнғин рўй берди
09:00 / 14.06.2021
Seoul Mun – тижорат марказидаги универсал савдо нуқталари!
09:26 / 09.06.2021