09:55 / 18.09.2020
7344

2019 йилда ўртача ҳар 100та уй хўжалигига 47та автомобиль тўғри келган

2019 йилда ўртача ҳар 100та уй хўжалигига 47та енгил автомобил тўғри келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан хабар берди.

Қайд этилишича, 100та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 160та, компьютерлар сони эса 55тани ташкил этади.
 
Шунингдек, кузатувлар натижасига кўра, 100та уй хўжалигидаги аҳолига 282та телефон аппарати тўғри келган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда январь-август ойларида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошгани маълум бўлганди.

Top