Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга энг кўп Россиядан кўчиб келинмоқда
2026 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга доимий яшаш мақсадида энг кўп Россиядан фуқаролар кўчиб келган. Шунингдек, Қозоғистон ва Тожикистондан келувчилар сони ҳам юқори бўлган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь–март ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан жами 721 нафар киши доимий яшаш учун кўчиб келган.
Кўчиб келганларнинг асосий қисми Россия ҳиссасига тўғри келиб, умумий кўрсаткичнинг 34,1 фоизини ташкил этган.
Шунингдек:
- Қозоғистондан — 19,7 фоиз;
- Тожикистондан — 12,2 фоиз;
- Қирғизистондан — 4,9 фоиз;
- Туркманистондан — 3,7 фоиз;
- бошқа давлатлардан эса 25,4 фоиз фуқаро Ўзбекистонга кўчиб келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп кўчиб келувчилар Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтга 454 нафар хориж фуқароси доимий яшаш учун келган.
Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 126 нафар ва Қорақалпоғистон — 56 нафар билан қайд этилган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятига 14 нафар, Фарғона ва Хоразм вилоятларига 11 нафардан, Сирдарё вилоятига 10 нафар, Навоий вилоятига 9 нафар, Бухоро вилоятига 8 нафар киши кўчиб келган.
Андижон вилоятига 6 нафар, Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларига 5 нафардан, Қашқадарё вилоятига эса 1 нафар хориж фуқароси доимий яшаш учун жойлашган.