Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар август ойида ўртача 0,4 фоизга ошди
2019 йилда хизмат кўрсатиш соҳасидаги инфляция даражаси пасайиш тенденциясига эга бўлиб, йил охирига келиб 15,2 фоиз даражасида шаклланди. Бунга коммунал хизматлар, темир йўл транспорти ва алоқа хизматлари тарифларининг нисбатан барқарорлашуви сабаб бўлди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги шарҳида айтилишича, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар август ойида ўртача 0,4 фоизга ошиб, умумий инфляция даражасининг 0,09 фоиз пунктга ўсишига олиб келди. 2020 йилнинг январь-август ойларида хизматлар соҳасидаги инфляция 3,9 фоиз даражасида шаклланиб, (2019 йилда 11,5 фоиз), йиллик ҳисобда 7,3 фоизни (2019 йилда 18,6 фоиз) ташкил этди.
Йўловчи ташиш транспорт хизматлари тарифлари 1,3 фоизга ошди (ҳиссаси 0,04 фоиз пункт). Ушбу соҳада тарифлар ўсишининг асосий омили халқаро (8,4 фоиз) ва ички (4,7 фоиз) йўналишлар бўйича йўловчиларни ҳаво транспорти (чартер рейслари) орқали ташиш тарифларининг ошиши бўлди. Аҳолига кўрсатилаётган маиший хизматлар ўртача 0,8 фоизга қимматлашди (ҳиссаси 0,03 фоиз пункт).
2020 йил давомида йиллик ҳисобда хизматлар соҳасида нархлар ўсишининг секинлашуви кузатилди ва иқтисодий фаолликнинг секинлашуви, аҳоли даромадларни пасайиши ва тартибга солинадиган нархлар ва тарифларнинг вақтинчалик ушлаб турилиши натижасида барқарор равишда пасайиб борди.
Мавзуга оид
21:44 / 05.06.2026
Май ойидаги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?
10:40 / 01.06.2026
Метан-шохобчаларда газ нархи кўтарилди
15:38 / 26.05.2026
Аҳоли ва бизнеснинг инфляция кутилмалари пасайди: асосий хавотир — коммунал хизматлар, ёнилғи ва энергия нархлари
18:09 / 29.04.2026