18:02 / 18.09.2020
14087

Нурмат Отабеков: Мактаблар очилиши – тўғри қарор

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков АОКАда ўтказилган брифингда мактаблар очилиши хато қарор эмаслигини айтиб ўтди.

«Албатта тўғри қарор. Биз бир умр болаларимизни уйда қамаб ўтира олмаймиз, улар ҳам айнан шундай мураккаб эпидемик вазиятда яшаш, ўқиш ва у ёки бу иш билан машғул бўлишга ўрганиш керак.

Бунинг устига болаларда коронавирус касаллиги енгил кечади, уларда ёндош касалликлар бўлмагани учун жиддий асоратларсиз барчаси тузалиб кетади.

Ҳозир республикадаги мактабларда тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ўқитувчиларнинг қарийб барчаси коронавирусга тест текширувларидан ўтказилди. Мактабларнинг дезинфекцион ва эпидемияга қарши, профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича тайёргарлиги ўрганиб чиқилди, мавжуд камчиликлар бартараф этилди ва бирин-кетин уларнинг фаолияти тикланмоқда.

Мактаблар фаолиятини тиклаши баробарида касалланиш кўрсаткичи ҳам ортиши мумкин. Бу табиий ҳол, негаки мактабларда болаларнинг ва ўқитувчиларнинг мулоқоти ошади ва касаллик бир одамдан иккинчи одамга ўтиш эҳтимоли кенгаяди. Бундай пайтларда мактаблардаги фильтрлар яхши ишлаши, ходимлар сергак бўлиши билан бир қаторда касаллик белгилари кузатилган болаларни мактабга юбормаслик, бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилиш бўйича ота-оналарнинг ҳам масъулияти юқори бўлиши зарур. Бундай талаблар ўқитувчиларга ҳам тааллуқли», дея жавоб берди штаб аъзоси.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top