15:27 / 21.09.2020
38935

Яккабоғ тумани бош имом-хатиби вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани бош имом-хатиби Тоҳир домла Исматиллаев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, марҳум диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган. У Яккабоғ тумани бош имоми бўлиш баробарида "Эски Қўрғон" жоме масжидида имом-хатиблик қилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси уламонинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этган.

KUN.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Top