Жамият | 11:00 / 22.09.2020
4828
4 дақиқада ўқилади
Реклама

INVENTO UIS баркамол авлодни тарбиялашга йўналтирилган таълим таклиф этади

INVENTO The Uzbek International School ўз таълим жараёнида болаларнинг баркамол ривожланишига асосланади ҳамда PYP Халқаро бакалавриат дастури бўйича узлуксиз таълим олиш имкониятини тақдим этади.

Ҳар бир ота-она фарзанди келажакда ким бўлиб улғайиши ҳақида фикр юритади. Барчамиз болаларимизни соғлом, ўткир зеҳнли ва жамиятда ўз ўрнига эга, мувафаққиятли шахс сифатида вояга етишини орзу қиламиз. Ўз навбатида, таълимнинг келажак имкониятларини очувчи калит дея номланиши ҳам бежизга эмас, чунки шахснинг нақадар чуқур ва бой билимларга эгалиги, унинг келажаги, мамлакат ва бутун авлод ривожланишига бевосита таъсир кўрсатади. Мазкур муҳим вазифани амалга оширилиши мақсадида INVENTO The Uzbek International School (UIS) халқаро мактаби очилди.

Болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитлар

INVENTO UIS ҳар бир тарбияланувчининг қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган мактаб ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги илғор ғояларни ўзида мужассамлаштирган. Мактабда интерактив дарсларни олиб бориш учун кампус барча зарур техник воситалар билан жиҳозланган.

INVENTO дарс жараёнларининг ўзига хос жиҳатларидан бири – бу болалар нафақат одатий фанлар билан машғул бўлиб қолмасдан, уларга ўз ижтимоий кўникмаларини ўстириш учун турли ривожлантирувчи ўйинлар, китоб ўқиш кўникмасини юксалтириш учун қатор болалар адабиёти дурдоналари билан танишиш, эстетик дидни шакллантириш учун ижод ҳамда мусиқа дарслари ва шу билан бирга дунёқарашни ривожлантириш учун турли машғулотлар тақдим этилади.

Болаларнинг жисмоний тараққий этиши ва мустаҳкам саломатликка эга бўлишига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Мактаб кампуси ичида ёпиқ бассейн, массаж хонаси, тузли хона ҳамда гимнастика ва спорт заллари жойлашган. Иммунитетни мустаҳкамлаш ва нафас олиш тизими фаолиятини яхшилаш мақсадида болалар белгиланган тартибда галотерапия ва массаж сеансларини қабул қиладилар. Жисмоний тарбия дарсларида эса болалар жамоавий машғулотлар ҳамда фаол спорт ўйинлари билан шуғулланадилар.

Дарслардан бўш вақтларида эса тарбияланувчилар ўзларининг ижодий қобилиятларини ривожлантиришлари мумкин. Ушбу мақсадда INVENTO UIS кампусида турли саҳна кўринишлари учун фаоллар зали ҳамда тасвирий санъат ва мусиқа дарслари учун шинам шароитлар яратилган.

Узлуксиз таълим олиш дастури

INVENTO UIS ҳозирги кунда асосий мақсади болаларга XXI аср учун зарур билим ва кўникмаларни ўргатиш бўлган халқаро IB ҳамжамияти аъзолигига эга бўлиш устида фаол ҳаракат қилмоқда.

Энг сара сифатларни ўзида мужассамлаштирган шахсни тарбиялаш таълимдаги кетма-кетликни талаб этади. Сентябрь ойидан бошлаб INVENTO UIS мактабида IB PYP дастури бўйича биринчи синф ўқувчилари қабули бошланди. Бу эса INVENTO боғчаси тарбияланувчилари таълим жараёнларини халқаро стандартлар асосида мактабда ҳам давом эттириши мумкинлигидан далолат.

Теран фикрли, билимдон, қизиқувчан, ҳамиша изланиш ва тадқиқотларга шай, зукко, киришимли ва баркамол ривожланган – айнан ушбу хислатларни ўзида мужассамлаштириб PYP халқаро дастури бўйича таълим олаётган боғча ва мактаб ўқувчилари INVENTO UIS мактабида жамланган.

INVENTO мактабида ҳар лаҳза билим олиш имкониятини беради.

Батафсил маълумот учун: +99871-210-99-99

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 4А уй, Tashkent City ХИМ

Сайт: invento.uz

Telegram: t.me/Inventouz

Instagram: @Inventouz

Facebook: fb.com/Inventouz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид