Ўзбекистон | 17:18 / 23.09.2020
10763
2 дақиқада ўқилади

Ғолибшер Зиёев «Ўзкомназорат»га раҳбар этиб тайинланди

Ғолибшер Зиёев бунгача Ўзбекистон бош вазирининг Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири сифатида ишлаб келаётганди. 

2020 йил 23 сентябрь куни “Ўзкомназорат” давлат инспекциясида Ўзбекистон Республикаси бош вазири маслаҳатчиси — IТ технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров раҳбарлигида инспекция марказий аппарати ҳамда ҳудудий инспекциялар вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш ўтказилди

Олимжон Умаров йиғилиш иштирокчиларига ҳукуматнинг 2020 йил 21 сентябрдаги 570-сон қарори билан “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси раҳбарлигига тайинланган Ғолибшер Зиёевни таништирди. 

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси раҳбари Ғолибшер Зиёев

Шунингдек, Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси ўз нутқида Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини назорат қилишда инспекциянинг тутган ўрни, қилиниши лозим бўлган ишлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, телекоммуникация бозори иштирокчилари билан муносабатларнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди. 

Йиғилишда рақамли технологияларни соҳаларга жорий қилиш, “Электрон ҳукумат” лойиҳалари, ҳудудларда АКТни ривожлантириш борасида ечимини кутаётган муаммолар таҳлилида “Ўзкомназорат” давлат инспекциясининг ўрни катта экани таъкидланди, дейилади инспекция хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ғолибшер Зиёев бунгача Ўзбекистон бош вазирининг Тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири сифатида ишлаб келаётганди

Ғ. Зиёев ўз вақтида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. 

Аввалроқ, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи сифатида ишлаб келган Асад Хўжаев президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор этиб тайинланганди.

Мавзуга оид