Ўзбекистон | 16:50 / 23.09.2020
63066
1 дақиқада ўқилади

Раҳмат Маматов ва унинг ўринбоcарлари коронавирусга чалинди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ҳамда унинг икки ўринбосари - Ботир Парпиев ва Азизбек Икромовда коронавирус инфекцияси аниқланган. Вазирлик матбуот хизмати бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz’га тасдиқлади.

Раҳмат Маматов, Азизбек Икромов ва Ботир Парпиев

Маълум бўлишича, айни пайтда вазир ва унинг икки ўринбосари Ўзбекистон президенти маъмурияти ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг 2-сонли марказий клиник касалхонасида даволанмоқда. 

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, айни пайтда вазир ва унинг ўринбосарларининг аҳволи шифокорлар томонидан қониқарли деб баҳоланмоқда.

Маълум бўлишича, июль ойида вазирнинг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфовада ҳам коронавирус инфекцияси касаллиги аниқланган ва даволанишга ётганди. Айни вақтда у иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Мавзуга оид