Ўзбекистон | 20:45 / 23.09.2020
2511
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрида Қозоғистоннинг бош консуллиги очилади

Қозоғистон Республикаси ҳукуматига бош консулликни очиш бўйича зарур чораларни кўриш вазифаси юклатилган.

Фото: e-cis.info

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун, 23 сентябрь санаси билан Қозоғистон Республикасининг Самарқанд шаҳридаги бош консуллигини очиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармон Оқўрда расмий сайтида эълон қилинди.

Фармон матнида Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Республикасининг бош консуллигини очиш ҳақида сўз боради.

Қозоғистон Республикаси ҳукуматига мазкур фармондан келиб чиқадиган зарур чораларни кўриш вазифаси юклатилган.

Фармон имзоланган кун — 23 сентябрдан бошлаб кучга кирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид