00:00 / 26.09.2020
35192

Коронавирус: Ўзбекистонда касалланиш ҳолатлари сони 54 мингдан ошди

25 сентябрь куни Ўзбекистонда 496 кишида коронавирус аниқланиб, 513 киши тузалгани тасдиқланди. Кунлик касалланиш кўрсаткичи сўнгги ҳафталарда илк марта 500дан кам бўлди.

Расмий статистикада жами ҳолатлар сони 54 мингдан ошди: ҳозиргача 54 462 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 50 954 нафари тузалган.

Қурбонлар сони камида 3 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича 450 нафарга етди.

Янги ҳолатлар (+496)
Кун давомида республиканинг 7 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

  • Тошкент шаҳрида 363 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 89 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 16 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 9 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 9 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 6 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 4 ҳолат.

Тузалганлар (+513)
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларида жами 513 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача коронавирусдан фориғ бўлганлар сони 51 мингга яқинлашди.

  • Тошкент шаҳрида 311 нафар;
  • Тошкент вилоятида 81 нафар;
  • Наманган вилоятида 35 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 35 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 19 нафар;
  • Андижон вилоятида 12 нафар;
  • Навоий вилоятида 10 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 6 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 4 нафар бемор тузалди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун вафот этгани тасдиқланган уч нафар бемор ҳақида ҳам ҳеч қандай қўшимча маълумот бермади.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 058 нафар бемор даволанмоқда, улардан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top