Жаҳон | 19:44 / 26.09.2020
7671
1 дақиқада ўқилади

Қатар Араб давлатлари лигаси раислигидан воз кечди

Доҳа Фаластин АДЛга етакчилик қилишдан воз кечганидан сўнг унинг ўрнига раисликни олиши лозим эди.

Фото: Anadolu Agency

Қатар Араб давлатлари лигаси (АДЛ) раислигидан воз кечди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар бермоқда.

Доҳа Фаластин АДЛга етакчилик қилишдан воз кечганидан сўнг унинг ўрнига раисликни олиши лозим эди.

Қатар ҳозирда ушбу ташкилотга раислик қилишдан воз кечгани учун узр сўраган, аммо 2021 йил мартда ташкилотни бошқариш ҳуқуқини сақлаб қолган. 

22 сентябрда Фаластин ташқи ишлар вазири Риёд ал-Маликий ташкилот БАА ва Баҳрайннинг Исроил билан мулоқотини қўллаб-қувватлаши фонида раисликдан воз кечишини маълум қилганди. 

Мавзуга оид