Ўзбекистон | 23:24 / 27.09.2020
31031
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Расмий статистикада касалликдан даволанаётганлар сони 3 мингдан камайди

27 сентябрь куни Ўзбекистонда 448 кишида коронавирус аниқланиб, 507 киши тузалгани ва 4 киши вафот этгани тасдиқланди. Кунлик касалланиш кўрсаткичи қаторасига иккинчи кун 500дан кам бўлди.

Расмий статистикада жами ҳолатлар сони 55 мингдан ошган: ҳозиргача 55 401 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 51 965 нафари тузалган.

Қурбонлар сони камида 5 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича ўлим ҳолатлари сони 459 нафарга етди.

Янги ҳолатлар (+448)
Кун давомида республиканинг 9 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланган.

  • Тошкент шаҳрида 260 ҳолат; 
  • Наманган вилоятида 27 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 87 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 17 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 15 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 12 ҳолат; 
  • Фарғона вилоятида 12 ҳолат;
  • Жиззах вилоятида 11 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 7 ҳолат.

Тузалганлар (+507)
Кун давомида республиканинг 10 ҳудудида жами 507 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 51 минг 965 нафарга етди (94 фоиз).

  • Тошкент шаҳрида 339 нафар, 
  • Тошкент вилоятида 92 нафар, 
  • Андижон вилоятида 14 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 13 нафар, 
  • Фарғона вилоятида 12 нафар, 
  • Жиззах вилоятида 10 нафар, 
  • Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, 
  • Сурхондарё вилоятида ҳам 8 нафар, 
  • Қашқадарё вилоятида 6 нафар, 
  • Навоий вилоятида 5 нафар бемор тузалди. 

ССВ 27 сентябрь куни яна 5 нафар бемор вафот этгани ва шу вақтгача расмий статистикага киритилган ўлим ҳолатлари сони 459тага етгани ҳақида хабар қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2 977 нафар бемор даволанмоқда, улардан 725 нафари оғир, 299 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид