Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарадан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг охирги гуруҳи ҳам олиб қайтилди
27 сентябрь куни «Ўзбекистон темир йўллари»нинг яна бир рейси Самара областидаги ўзбекистонликларнинг охирги қисмини ватанга олиб қайтди. Бу ҳақда Самара области ҳукуматидаги манбага асосланиб «Интерфакс» агентлиги хабар тарқатди.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, поезд «Кинель» темир йўл станциясидан Тошкентга қараб йўл олган. Унинг сўзларига кўра, жўнаб кетганлар Кинель лагерида қолган сўнгги гуруҳ эди.
У вақтинча яшаш пунктида ҳеч ким қолмагани, лагердаги палаткалар йиғиштирилаётганини маълум қилган.
Сеньябрь ойи бошида Самара яқинида минглаб ўзбекистонликлар ватанга қайтиш умидида тўплангани хабар қилинганди. Маҳаллий ҳукумат уларга Кинель райони ҳудудида вақтинча яшаш учун жой қилиб берган, чодирларни иситиш чоралари кўрилган. Ҳудудда меҳнат мигрантлари кўпайишининг олдини олиш мақсадида назорат-ўтказув пунктлари тикланганди.
Кейинроқ уларни олиб кетиш бўйича ишлар федерал даражада ташкил этилди, махсус ишчи гуруҳ тузилди.
Умуман олганда, май ойидан бери Самара областидан Ўзбекистонга 10 мингга яқин ўзбекистонлик қайтарилган. 12, 14, 19 ва 23 сентябрда областдан поездда 3,5 минг киши Ўзбекистонга жўнатилган, 16 сентябрда эса 150га яқин киши самолётда учиб кетган.
Самарадан 25 сентябрь куни 800дан ортиқ, 26 сентябрь куни эса 900дан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди.
Мавзуга оид
14:05 / 25.10.2025
Самарада қийин аҳволга тушган она ва етти нафар вояга етмаган фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
11:50 / 12.04.2024
Ўзбекистон элчиси Самара вилоятида ЙТҲда жабрланганлардан хабар олди
07:15 / 09.04.2024
Самарадаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди
07:30 / 08.04.2024